Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Курган вилоятида меҳрибонлик уйидан қочиб кетган қиз кўчада музлаб қолди
Россиянинг Курган вилояти тергов қўмитаси Далматов меҳрибонлик уйининг 14 ёшли тарбияланувчисининг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда тергов қўмитаси сайтида маълум қилинди.
“2016 йил 26 январда эрталаб Далматов марказий туман шифохонасида Далматов меҳрибонлик уйини бошқа икки бола билан ўзбошимчалик билан тарк этган меҳрибонлик уйининг 14 ёшли тарбияланувчиси совқотишдан ҳалок бўлди”, дейилмоқда хабарда.
Текширув давомида ўсмир қизнинг ўлими меҳрибонлик уйи раҳбариятининг ўз мажбуриятларини тегишлича бажармагани оқибатида юз берган бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Таъкидланишича, меҳрибонлик уйининг бирорта ходими болалар қочиб кетгандан кейин бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларига хабар бермаган. Ушбу ҳолат юзасидан “Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келган масъулиятсизлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.