Жамият | 11:30 / 26.01.2016
6676
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда божхоначилар 7 мингдан ортиқ порнографик материаллар контрабандасини тўхтатиб қолди

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари ўтган йил давомида вилоят ҳудудига порнографик мазмундаги материаллар олиб киришга бўлган 188 уринишни тўхтатиб қолиб, жами 7 мингдан ортиқ порнографик материалларни қўлга олишди. Булар орасида дисклар, телефонлар, планшетлар ва ноутбуклар бор.

“Самаркандский вестник” нашрининг ёзишича, бу ҳолатларнинг 186таси бўйича айбдорларга маъмурий жазо тайинланган, 2 ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳуқуқбузарлардан 83 млн сўм миқдорида жарима ундирилган.