Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Unicef дунёдаги муҳтож болаларга ёрдам учун 2,8 млрд доллар сўради
БМТнинг Болалар жамғармаси Unicef 2016 йилда дунёнинг турли чеккаларидаги муҳтож болалар ва бошқа ёшдаги жабрланувчиларга инсонпарварлик ёрдами сифатида 2,83 млн доллар миқдорида маблағ сўради. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, бу маблағлар дунёнинг 63 мамлакатидаги 76 млн кишига (шундан 43 миллиони болалар) сарфланиши кўзда тутилган. Маблағнинг тўртдан бир қисми турли минтақалардаги таълим тизимидаги ислоҳотлар учун, 21 фоизлик қисми шахсий гигиена шароитларини яхшилаш учун, 15 ва 21 фоизлик қисмлари озиқ-овқат билан таъминлаш ва соғлиқни сақлаш ишларига сарфланиши режалаштирилган.
Бу маблағнинг тенг ярми (1,63 млрд доллар) Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги давлатлар учун ажратилиши (847 млн доллар Миср, Ироқ, Ливан, Иордания ва Туркиядаги суриялик қочқинлар учун, 316 млн доллар Суриядаги муҳтожлар учун) айтилган.
Суриядан ташқари, Яман (180 млн доллар), Жанубий Судан (154 млн доллар) ва Конго Демократик республикаси (130 млн доллар) ҳудудлари учун йирик миқдордаги ёрдам маблағлари ажратилади.