Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнамликлар чақалоқ кўринишидаги нокларга ишқибоз бўлиб қолишди
Вьетнамда кўриниши чақалоқларга ўхшаш бўлган ноклар оммалашмоқда. Уларни Хитойда махсус шаклларда ўстиришади. Тадбиркор маҳаллий фермеллар нокларни антиқа сувенирларга айлантиришди. Бундай нокнинг бир донаси 13 юань (2 лоллар) туради, деб хабар бермоқда People's Daily нашри.
Бундай маҳсулотлар нафақат маҳаллий аҳолини, балки Вьетнамга келаётган сайёҳларни ҳам ўзига тортмоқда. Айни пайтда “бэби-ноклар” Вьетнамнинг энг йирик шаҳри Хо Ши Мин бозорларида энг харидоргир маҳсулот бўлмоқда.

Ноклар ўзининг антиқа шаклидан ташқари, ўзининг узоқ муддат – 2-3 ойгача сақланиши билан ҳам ажралиб туради. Эҳтимол гап уларнинг упаковкасида ишлатиладиган консервантларнинг катта миқдорда бўлишидадир. Кўпчилик харидорлар бу ноклар омад келтиради деб ҳисоблаб, уни истеъмол қилишмаяпти.
Бу фермерларнинг антиқа шаклдаги ҳосилларни етиштириш бўйича биринчи эксперименти эмас. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Японияда юрак шаклидаги бодринглар етиштирилмоқда.


