Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Путин нефть нархининг қулаши сабабини тушунтирди
Россия президенти Владимир Путин нефтга жаҳон нархларининг қулаши сабабини тушунтирди. Унинг айтишича, бу нефтнинг меъёридан кўп ишлаб чиқарилиши ва Хитой иқтисодий ўсишининг секинлашиши билан боғланган. Путин бу ҳақда “Россия 24” телеканали орқали намойиш қилинган “Умумроссия халқ фронти” форумида айтди.
“Хитой – бизнинг ҳамкор, иттифоқчи, хитойликлар билан дўстона муносабатлардамиз, бироқ афсуски, уларда муаммолар мавжуд, уларнинг ўсиш суръатлари жиддий азият чекмоқда. Нефть нархи ҳам жаҳон иқтисодиёти ҳажми қисқараётганига боғлиқ: нефть меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилиши сабабли иқтисодчилар аввал ўйлаган даражадек бугунги иқтисодиёт томонидан истеъмол қилинмаяпти. Бу бугунги кундаги муаммолардан биридир”, деб айтди Путин.