Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқўрда Назарбоевнинг норасмий кўринишдаги суратларини эълон қила бошлади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот хизмати Оқўрданинг инстаграмдаги расмий саҳифасида президентнинг норасмий кўриниши акс этган сурати эълон қилинди.
Давлат раҳбарининг матбуот хизмати "Президент: Ноодатий ракурсдан" номли рисола тартиб қилган ва унда Назарбоевнинг турли йилларда ўтказилган турли маросимларда тушган суратларини жамлаган. Улардан баъзилари матбуот хизматининг инстаграмдаги саҳифаси орқали намойиш қилиб борилади.
Тармоққа жойлаштирилган биринчи сурат президент Қозоғистон хонлигининг 550 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этиш учун Тарозга борганида туширилган.