Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брэд Питт: Анжелинанинг баъзи одатлари ғазабимни келтиради
Голливуднинг машҳур актёри Брэд Питт очиқча интервью берди ва унда рафиқаси, актриса Анжелина Жоли билан биргаликдаги турмуши ҳақида гапириб берди. Актёрнинг тан олишича, рафиқасининг баъзи одатлари унинг аччиғини келтиради.
Жуфтликнинг муҳаббати 2004 йилда “Мистер ва миссис Смит” фильмининг суратга олиниши вақтида бошланган. Февралда улар бирга суратга тушган “Зангори соҳил” фильми намойишга чиқади. Жуфтлик фильмда ўзининг турмушини сақлаб қолиш ҳаракатида курортга йўл олган эр-хотин ролини ижро этишган.
Актёрнинг айтишича, янги фильмда уни оилавий ҳаётда аччиғини келтирадиган баъзи реал майда-чуйда нарсалар акс этган.
“Фильмда биз ўзимизнинг шахсий ҳаётимиздан олган кўплаб майда-чуйда нарсалар бор. Мисол учун, ҳаётда Энжи кўпинча қуёшдан сақловчи кўзойнакни бурнининг учига тушириб қўяди. Бу менинг ғазабимни келтиради! Мен доимо уни тўғрилаб қўяман. Энжи жуда нозик сценарий ёзди ва унинг чиройи айнан шундадир. Фильмда ҳеч қандай глобал ҳодисалар юз бермайди, фильм бир жуфтлик ҳаёти ҳақида бўлиб, унинг ҳар дақиқаси ҳақида гапириб берилган. Менга турмушнинг бу лаҳзалари, майда деталлари кўп нарса ҳақида гапириши ёқади”, деб айтди Брэд.
Актёрнинг айтишича, вақт келиб у рафиқаси олдида иложи борича кўпроқ бўлишни исташини тушуниб етган.
“Мен улғайганим сари, Энжи билан кўпроқ вақт ўтказишимизни кўпроқ истайман. Суратга олиш майдончасида барчаси табиий кўриниш олди, шикоят қиладиган нарса йўқ, чунки режиссёр ҳам рафиқамнинг ўзи бўлди”, деб таъкидламоқда Брэд.