Жаҳон | 13:20 / 27.01.2016
17840
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон қизини президент девони раҳбари этиб тайинлади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қизи Озода Раҳмонни ўз девони раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.
“Шу пайтгача Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Озода Раҳмон президент девони раҳбари лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарномада.

У Бахтиёр Худоёрзоданинг ўрнини эгаллади. Худоёрзода, ўз навбатида, парламентга сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия раҳбарлигига тавсия қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш