Жаҳон | 14:36 / 27.01.2016
2669
1 дақиқада ўқилади

Франция Адлия вазири истеъфога чиқди

Франция Адлия вазири Кристана Тобира истеъфо берди. Бу ҳақда мамлакат президенти Франсуа Олландга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Олланд вазирнинг хизматлари учун миннатдорчилик билдириб, унга келгусида муваффақият тилаган.

Қайд этилишича, вазир ўз чиқишларида тез-тез ҳукуматни танқид остига олиб турарди.

Франциянинг янги Адлия вазири этиб, Жан-Жан Юрвоас тайинланган. У жорий ҳукумат тарафдори экани айтилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш