Жаҳон | 18:37 / 27.01.2016
3319
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон кутилмаганда Швеция ва Данияга ташрифини бекор қилди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Швеция ва Данияга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда унинг матбуот хизматига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бунга Европа шимолида тарқалаётган Зика вируси сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бу ташриф давомида қироллик бош вазири икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари билан учрашувларда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ўтказилиши масаласида гаплашиши кутилаётганди. Энди Кэмерон Брюсселга боради ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан музокаралар ўтказади.

Зика вируси ёйилмоқда: Америкаликлардан кейин европаликлар ҳам бу вирусга чалиниши бошланди