Жамият | 19:23 / 27.01.2016
4480
1 дақиқада ўқилади

Москва ва Петербургдаги карантин доирасида 300дан ортиқ мактаб ёпилди

Россия пойтахти Москва шаҳри ҳамда энг йирик шаҳарлардан бири Санкт-Петербургда грипп хасталиги туфайли юзага келган карантин ҳолати доирасида 300дан ортиқ мактаблар ёпилди. Бу ҳақда мамлакат Таълим вазири Дмитрий Ливанов маълум қилган.

"Рақамлар доимий равишда ўзгаради. Ҳозирда 300-320та мактаб ёпиқ", дейди вазир.

Бундан олдинроқ, Россиядаги 47та туманда грипп тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

Москва вилоятида грипп тарқалгани туфайли мактаблар ва боғчалар ёпилмоқда