Жаҳон | 22:27 / 27.01.2016
2735
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда навбатдаги теракт туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимолида террорчи ҳудкуш ўзини портлатиши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бу воқеа Чибок шаҳрида содир этилган. Маълум қилинишича, террорчилар белбоғи таққан икки қиз маҳаллий бозорга кириб келиб, портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришган.

Бу теракт туфайли 15 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Тахмин қилинишича, бу теракт ҳам "Боко Ҳарам" томонидан содир этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш