Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:16 / 27.01.2016
2479
1 дақиқада ўқилади
Сильвестр Сталлоне Санта-Барбара кинофестивали премияси билан тақдирланади
Ҳолливуднинг машҳур актёри Сильвестр Сталлоне Санта-Барбарадаги нуфузли халқаро кинофестиваль мукофоти билан тақдирланади. Танлов ижрочи директори Рожер Дерлингнинг сўзларига қараганда, “Крид: Рокки мероси” фильмидаги ижроси учун актёр ушбу мукофотга сазовор бўлади.
Ушбу роли учун артист “Олтин глобус” ва АҚШ кинотанқидчилари премиясини олишга улгурди, шунингдек, унинг Оскарга номзод қилиб кўрсатилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш