Жаҳон | 21:55 / 28.01.2016
2670
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда Қирғизистонда 2 млн та янги дарахт экилади

2016 йилда Қирғизистонда турли навдаги 2 млн та янги дарахт экилади, деб маълум қилди Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Сариевнинг айтишича, Қирғизистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлигига ушбу масалани ҳокимият идоралари билан ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. “Бишкек чиройли ва тоза, бошқа шаҳарларга ўрнак бўладиган шаҳар бўлиши керак, ахир у пойтахт”, деб айтди Сариев.

Бишкек мэрияси маълумотларига кўра, 2015 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Бишкекда дарахтзорлар 4 минг 887 гектар майдонни эгаллаган. 2015 йилда Бишкекда 6 минг 204 та игнабаргли ва япроқли дарахт навлари кўчати, 243 та бута, 16 мингта иҳота ўсимликлари экилган. Шу билан бирга 835 та қуриб қолган ва хавф туғдирувчи дарахтлар кесиб ташланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш