Жамият | 14:12 / 28.01.2016
5068
1 дақиқада ўқилади

24 миллион бола мактабга бора олмайди

БМТнинг Болалар фонди томонидан 22 та давлатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирда 24 миллион нафар бола мактабда сабоқ олиш имкониятига эга эмас. Жанубий Судандаги болаларнинг 51 % фоизи, Нигерияда 47 % фоизи, Суданда 41 % фоизи таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум. 40% фоизлик кўрсаткич билан Афғонистон мазкур рўйхатда тўртинчи ўринни банд этган. 

“Қуролли тўқнашувлар минтақасида яшовчи болалар ўз уйлари, оила аъзолари, дўстлари ва хавфсизлигидан мосиво бўлмоқда. Ҳатто улар ўқиш ва ёзишдан, келажакдан маҳрум”,—дейди БМТнинг Болалар фонди таълим Департаменти бошлиғи Жо Борн.

Манба: Muxlis.uz