Жаҳон | 19:52 / 28.01.2016
3919
1 дақиқада ўқилади

ДиКаприо иқлим ўзгаришини муҳокама қилиш учун Рим папаси билан учрашди

Голливуд актёри Леонардо ДиКаприо Рим папаси Франциск билан учрашди, дея хабар берди Newsweek.

Учрашув 28 январь куни бўлиб ўтди. Ватикан учрашув тафсилотларини маълум қилганича йўқ.

Нашрнинг ёдга олишича, актёр ва понтификни иқлим ўзгаришлари бирдек ташвишга солмоқда. 2016 йилда ДиКаприо Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида экология соҳасидаги ишлари учун махсус мукофотга сазовор бўлган эди. У ўз чиқишида нефть компанияларининг “очкўзлиги” тўғрисида айтиб ўтди.