Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:44 / 28.01.2016
2822
1 дақиқада ўқилади
Канада аёллар ва эркаклар тенгҳуқуқлилигини таъминлаш учун мадҳиянинг бир қаторини ўзгартирмоқчи
Канада миллий мадҳиянинг “аёллар ҳуқуқларини поймол қилувчи” қаторини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси Либерал партия депутати Мориль Беланже томонидан киритилди.
Ҳужжатга мувофиқ, мадҳиянинг учинчи сатридаги “ўғлонларининг ижро этаётган ҳикоятларда ҳаққоний ватан севгиси” сўзлари “биз ижро этаётган ҳикоятларда ҳаққоний ватан севгиси” қабилида ўзгартирилиши лозим.
“Ушбу қонун лойиҳаси ёрдамида биз бугун биладиган Канадани қуриш учун ишлаган ва курашган барча аёлларга ҳурмат изҳор қилмоқчиман”, - деди депутат.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш