Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қримда янги жамоат қримтатар радиоси ишга тушди
“Ветан седасы” номли қримтатар жамоат радиоси Қримда ишга туширилди. РИА Новости агентлигининг Қрим бош вазири Руслан Бальбекка таяниб ёзишича, айни пайтда унинг радиодастурлари тўрт йирик шаҳарда узатилиши учун рухсатномалар олинган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида “Миллет” жамоат телерадиокомпанияси ярим оролда муқобил ва рақамли телеузатишни бошлаб юборган эди. Илгари ишлаган ATR телеканали ва Meydan радиостанцияларининг фаолияти Россия томонидан Қримнинг эгаллаб олинишидан сўнг РФ қонунчилигига мувофиқ қайта рўйхатдан ўтмаганлиги баҳонасида тўхтатилган эди.
Радио “Миллет” телерадиокомпаниясининг структур бўлинмасига айлантирилади. Радиоэфир 1 апрелдан иш бошлайди.