Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция мамлакатдан бошпана ололмаган 80 минг қочқинни депортация қилади
Швеция ҳукумати 2015 йили ташриф буюриб, бошпана берилиши бўйича мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган 60-80 минг қочқинни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Андерс Игеман маълум қилди.
“Биз 60 минг киши ҳақида гапиряпмиз, аммо бу сон 80 мингга етиши мумкин”, - унинг сўзларини келтиради AFP агентлиги.
2015 йили Швецияга жами 163 минг қочқин етиб келди. Улардан 35 минг нафари асосан афғонистонлик ўсмирлардир. Муҳожирларнинг 20 фоизидагина ҳужжатлар бор эди. Экспертларнинг фикрича, қочқинлар кўпинча асл ёшини яширади, негаки вояга етмаганларга бошпана берилиши осонроқ.