Фан-техника | 15:02 / 29.01.2016
3590
1 дақиқада ўқилади
Британияликлар тилла MacBook яратишди
Британиянинг гаджетларга зеб бериш билан шуғулланувчи Goldgenie компанияси олтин билан қопланган iMac ва MacBooks моделларини тақдим этди. Luxurylaunches порталининг маълум қилишича, ҳар бир компьютерга умрбодлик сифат кафолати берилади. Нархлар 11 минг доллардан бошланади.
Goldgenie олтин ва қимматбаҳо тошлар билан зеб берилган ноёб совғалар тайёрлашга ихтисослашган. Фирманинг маҳсулотлари ичида гул шаклидаги олтин тўғнағич, қимматбаҳо металл билан қопланган ҳайкаллар ва телефонлар бор. 2014 йил декабрида 24 карат олтин билан қопланган велосипед яратди. Унинг нархи 400 минг долларни ташкил қилди.