Жамият | 15:38 / 29.01.2016
2815
1 дақиқада ўқилади

Челябинскда 15та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиши натижасида 30 киши жабрланди

Россиянинг Челябинск вилоятидаги сиртини муз қоплаган йўллардан бирида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди ва 30 нафар киши бу авария жабрланувчисига айланди. Бу ҳақда 31tv.ru нашри хабар тарқатган.

Бу ЙТҲ 29 январь куни Москва-Челябинск трассасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувда 4та юк машинаси, 9та енгил автомобиль ва 2та бензовоз иштирок этган.

Жароҳатланганларнинг аҳволи барқарорлиги айтилган.

ЙТҲ иштирокчилари йўлнинг ҳаракатланиш учун ноқулайлигидан шикоят қилишган. Улар бу ҳудудга керакли техникалар юборилиши ва ҳолат яхшиланишига умид қилишган.

Айни вақтда йўлнинг Москавга олиб борувчи қисми ёпиб қўйилган. Машиналар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши йўлга қўйилган.