Жамият | 09:34 / 29.01.2016
2099
1 дақиқада ўқилади

Канада фуқароси Хитойда жосуслик билан шуғулланганликда айбланиб, суд қилинади

Канада фуқароси Кевин Гаррат Хитойда жосуслик ва махфий маълумотлар ўғирлашда айбланиб, суд қилинади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

Кевин Гаррат иши бўйича Даньдун (Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин вилояти) прокуратураси текширув ўтказган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари унинг Канада махсус хизматлари учун жосуслик қилганини исботловчи далилларни судга юборишган.

Кевин Гаррат ва унинг рафиқаси Жулия 2014 йилнинг августида Хитой армияси ҳамда мудофаа соҳасига оид махфий маълумотларни жосуслик йўли билан ўғирлашда айбланиб, қўлга олинганди. Жулия Гарратнинг судга тортилиш-тортилмаслиги бўйича маълумот йўқ.

Маълумот учун, Даньдун шаҳри Хитой ва КХДР чегарасидаги Ялуцзян дарёси қирғоғида жойлашган бўлиб, икки давлат алоқаларидаги муҳим нуқталардан бири ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш