Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:58 / 29.01.2016
11487
1 дақиқада ўқилади
Красноярскда 2 йил муқаддам йўқолиб қолган Ўзбекистон фуқароси топилди
Россиянинг Красноярск ўлкасида 2014 йилдан буён қариндошлари томонидан қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси топилди. Бу ҳақда 28 январь куни ИИВнинг маҳаллий бўлинмаси расмийлари хабар берди.
24 январь куни полициячилар кўчада бир эркакни учратишган ва унинг қидирилаётган шахсга ўхшашлигини пайқашган. Уни идорага олиб келиб, суриштирув ўтказилганидан сўнг оиласи томонидан икки йилдан буён қидирилаётган эркак шу эканлиги маълум бўлган.
Идора вакили Ирина Росликнинг сўзларига қараганда, эндиликда уни оиласининг ёнига йўллаш режалаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш