Жамият | 16:39 / 29.01.2016
4431
1 дақиқада ўқилади

КХДР мамлакатда Chanel ва Christian Dior бозорини касодга учратмоқчи

Шимолий Кореяда жаҳон даражасидаги косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган Lancome, Chanel ва Christian Dior каби глобал брендларга беллашувга чақирмоқда, дея хабар берди UPI Жанубий Корея ОАВга таянган ҳолда.

Мавжуд маълумотларга кўра, айни пайтда Пхеньяндаги Unhasu косметика линиясини ишлаб чиқарадиган фабрикасида рақобатбардош маҳсулотларни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.

2015 йил февралида КХД етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда киприклар учун сувга бардошли тушларни ишлаб чиқаришни талаб қилган эди. У хориж брендларининг тушлари сув билан алоқага киришганида ҳам барқарор қолишини, Шимолий Корея маҳсулоти эса бўялиб кетиб, “енот кўзи” эффектини келтириб чиқаришини айтиб ўтган.