Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Эрондан санкциялар олингандан кейин у орқали транзитни оширади
Ўзбекистон ва Эрон темир йўл бошқармалари темир йўл ташишларини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқдалар, деб маълум қилди Sputnik нашрига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖдаги манба.
Манбанинг айтишича, айни вақтда Тошкентга Эрон делегацияси ташриф буюрган. Бу делегация томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги борасида ўз таклифларини тақдим қилади.
Эрондан санкцияларнинг олиниши Ўзбекистон юк ташувчиларига янги имкониятлар очади. Бугунги кунда Эроннинг Бендер-Аббос портига Туркманистон орқали борилувчи темир йўл коридори Ўзбекистоннинг денгизга чиқадиган энг қисқа йўли ҳисобланади.
Ўзбекистонлик ташувчилар 320 км масофалик Тежен–Серахс–Машҳад темир йўл магистралидан фаол фойдаланадилар. Бу магистрал Марказий Осиё давлатлари учун Эрон ва Туркия орқали жаҳон бозорига чиқиш коридори ҳисобланади.
Яқин йилларда Ўзбекистон ва Эрон юк ташишларни биринчи навбатда ўзбек пахтаси ва ўғитларни ташиш ҳисобига икки баробарга оширмоқчи.