Жаҳон | 18:15 / 30.01.2016
2728
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШга гиламлар экспорт қилишни қайтадан бошлайди

Эроннинг гилам саноати бошқармаси раҳбари Ҳамид Каргар 2016 йилда Эрон АҚШга гилам экспорт қилишни қайтадан бошлашини маълум қилди, дея хабар бермоқда Mehr.

“Америкалик тадбиркорларнинг Эрон гиламларини сотиб олишга катта қизиқиш билдираётгани Америка томонига етказиб бериш тез орада бошланишини кўрсатмоқда”, - деди Каргар.

Икки мамлакат ўртасидаги савдоларнинг қайта йўлга қўйиш имконияти Эрон ядро дастури бўйича шартномага эришилганидан сўнг пайдо бўлди.

Бундан аввал эса Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШга Теҳрон экспорт қиладиган маҳсулотлар тоифасида гиламлар ҳам мавжуд эканини айтиб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш