Жаҳон | 21:08 / 30.01.2016
23149
2 дақиқада ўқилади

Муҳожирларнинг Европадаги аянчли қисмати

Сўнгги бир йил ичида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада давом этаётган қуролли можаролардан паноҳ истаб миллионлаб қочқинлар Европага йўл олди. Улар ўзларига бошпана ва фаровон ҳаётни орзу қилиб, минглаб километр масофани кема, поезд, автобусларда ёхуд пиёда босиб ўтишларига тўғри келмоқда. Бу орада ушбу йўлда турли бахтсиз ҳодисаларга учраб, ҳаётдан кўз юмаётганлар қанча?

Бироқ минг азоблар билан сўнгги манзилга етиб келаётганлар ҳам орзусидаги ҳаётни топаётганлари йўқ. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилажак суратларда ушбу ҳақиқат яққол аксини топган.

Юзлаб муҳожирлар Австрия чегараси бўйлаб Будапештдан пиёда йўлга чиқишган

Суриялик қочқинлар Венгрия жанубидаги Сербия билан чегарадиг Реска аҳоли пункти яқинида

Полиция Бичка шаҳрида қочқинлар оиласини қўлга олмоқчи, Венгрия

Аёл Германиянинг Дортмунд шаҳри аҳолиси томонидан хайр-эҳсон қилинган буюмлар орасидан оёқ кийимини қидирмоқда

Ноқонуний муҳожирлар Венгрия ва Сербия ўртасидаги симли чегара тўсиғидан ўтиб олмоқда

Муҳожирлар Будапештдаги Келети вокзалида поездга кириб олишга уринмоқда

Қочқинлар Австрия-Венгрия чегарасидаги Никельсдорф аҳоли пунктида Венага жўнатишларини кутишмоқда

Муҳожирлар Будапешт вокзалида мобил телефонларини қувватлантирмоқда

Ноқонуний муҳожирлар Македония ва Греция чегарасида полиция ҳалқасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда

Шу ўринда, ўзининг, оила аъзолари ва яқинларининг азиз ҳаётини сақлаш, тинч ва хотиржам ҳаёт кечириш мақсадида ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган ушбу инсонларга ҳеч бўлмаганда улар ҳаққига дуо қилиш билан ёрдам берайлик. Шу билан бир қаторда, тинч ва фаровон юртда умргузоронлик қилаётганимиз учун Яратганга шукроналаримизни изҳор қилайлик, деб қоламиз.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш