Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:27 / 31.01.2016
3222
1 дақиқада ўқилади
Словенияда қуюқ туман 70та автомобилнинг тўқнашишига олиб келди
Словения ғарбидаги А1 магистралида қуюқ туман оқибатида 70тача автомобиль тўқнашиб кетди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик авариялардан биридир, деб хабар беради маҳаллий STA агентлиги.
Тўрт киши ҳалок бўлгани, 30 киши жароҳат олгани маълум қилинмоқда. ЙТҲда юк машиналари ва автобуслар ҳам зарар кўрган.
Йўл ёпилган, воқеа жойида фавқулодда хизматлар вакиллари ишламоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш