Жаҳон | 16:54 / 02.02.2016
2478
1 дақиқада ўқилади

Россияда коллектор ходимасининг қарзлари сабабли болалар боғчасини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

Россиянинг Петрозаводск шаҳрида коллектор агентлиги ишчиси ходималардан бири қарзларини тўламай келаётгани сабабли болалар боғчасига портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақида хабар қилди, дея маълум қилди FlashNord.

“16.58да Сортавальский кўчаси 20- уйда (болалар боғчаси) коллектор агентлиги ходими болалар боғчасини портлатиб юбориш билан таҳдид солаётгани ҳақидаги хабар келиб тушди”, - дейилади шаҳар навбатчи-диспечерлик хизмати ҳисоботида.

Қайд этилишича, болалар боғчаси эвакуация қилинган, ҳодиса жойига тезкор гуруҳ ва кинолог хизмат ити билан юборилган. Портловчи қурилма топилмаган.
Полиция портлатиш таҳдиди далили бўйича жиноий иш қўзғатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш