17:49 / 09.02.2016
3637

АҚШ элчиси: Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш борасидаги ишлардан мамнунмиз

АҚШ Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳолатларини бартараф қилиш борасидаги ижобий натижалардан мамнун. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 9 февраль куни берилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Спратлен хоним 19 январь куни Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-АҚШ маслаҳатлашувларининг 6-раундида кўтарилган айрим масалаларга тўхталиб ўтди.

“Маслаҳатлашувлар очиқ ва самимий руҳда ўтди, - деди у. – Ўзбекистон вакиллари ўзларининг билимлари ва эксперт фикрлари билан яхши таассурот қолдиришди. Биз мажбурий меҳнат ҳолатларини бартараф қилиш бўйича ижобий ўзгаришларни кўрмоқдамиз. Ўзбекистон ҳукумати билан мазкур соҳада ҳамкорлик қилаётганимиздан руҳланмоқдамиз”.

Top