Жамият | 14:58 / 21.02.2016
3292
1 дақиқада ўқилади

Мичигандаги отишма қурбонлари сони 7 нафарни ташкил этди

Американинг Мичиган штати шимолидаги Каламазо шаҳрида 21 февраль куни йўлдаги машина ичидан тартибсиз равишда ўт очилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 7 нафарни ташкил қилди. Қурбонлардан бири 14 ёшли қиз бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Полиция маълумотига кўра, яна 3 киши ўқ тегиши натижасида олинган жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган.

Қайд этилишича, бу жиноятни содир этган шахс шаҳар кўчасида кетаётган йўловчиларни ўққа тутган. Полиция бу жиноятчини қидирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш