Жаҳон | 14:27 / 25.02.2016
4551
1 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ: Курдлар Сурия бўлиб ташланишини истайди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлют Човушўғлининг маълум қилишича, суриялик курдлар жангарилар билан келишиб, Сурияни бўлиб олмоқчи. Бу ҳақда вазирга асосланган ҳолда Anadolu нашри хабар тарқатган.

Хусусан, вазир Суриядаги "Демократик иттифоқ" ва унинг қаноти бўлмиш "Ўзини мудофаа қилиш кучлари" ташкилотларини ИШИД ва "Жибҳат ан-Нусра" ташкилотлари қаторида кўриш кераклигини қайд этган.

Унинг қайд этишича, туркияликлар Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва буни таъминлаш учун сиёсий ўтиш даврида Туркия Суриянинг бирлаштирилиши тарафдори бўлади.

Бундан олдинроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг Россия билан дўстлашиш ҳақидаги гапида сўзлар ўрнини алмаштириш лозимлигини айтиб ўтганди.

"Россия Туркияни деб икки нафар учувчисидан маҳрум бўлди", — деб ёзган Мария Захарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида.