Жамият | 15:01 / 26.02.2016
16056
2 дақиқада ўқилади

Жиянлари учун ҳаётга қайтган 500 килограммлик аёл

Америкалик Майра Розалис дунёнинг энг семиз инсонлари қаторига киради. Аёл 500 килограммдан ошиқ вазнга эга ва мустақил ўзи юра олмагани учун унга турмуш ўртоғи ғамхўрлик қилар эди.

Аммо мудҳиш воқеа Майрани ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга мажбур қилди.

2008 йилда унинг оиласида фожиа рўй берди. Аёлнинг 2 яшар жияни ҳалок бўлди. Аввалига, барча “оғир вазнли рекордчи” Майра жиянини ўзининг танаси билан босиб олган деб ўйлашди ва полиция ҳам аёлга қарши ҳукм чиқарди. Яқиндагина эса асл ҳақиқат ошкор бўлди.

Маълум бўлишича, Майранинг синглиси ўзининг 3 нафар фарзандини доимо калтакларди. Болакай эса ана шундай зарбалар таъсирида вафот этган. Қотилга айланган она қочишга уринади, бироқ қўлга тушиб, 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилади. Майра етим қолган икки жиянини тақдир қўлига топширишни истамади ва ягона йўл – озиш эканлигини англади.

Майрани шифохонага олиб бориш учун деворларни бузишга тўғри келди. Бундан ташқари аёлда пневмония борлиги аниқланди.

Шифокорлар ёрдамисиз Майра бир ҳафта кучдан қолди. Аммо энди унда имконият пайдо бўлди. Йил давомидаги қаттиқ пархез ва бир неча операциялар натижасида мўжиза содир бўлди.

Ҳозирда аёлнинг вазни 150 килограммни ташкил қилади ва одамларнинг кўмагисиз ҳаракатлана олади.

Умид қиламизки, собиқ “рекордчи” янада нормаль кўринишга қайтади.