17:41 / 27.02.2016
4767

Луи ван Гаал Моуриньонинг «МЮ»га келиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал мавсум якунида ўз ўрнини Жозе Моуриньо эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги гапларга муносабат билдириб ўтди.

«Моуриньо бу масала бўйича жуда кўп гапирди, турли сўзлардан фойдаланди, лекин у менга қарата бирон гап айтишига ҳожат йўқ. Бу жуда аҳмоқона ва кулгили вазият.

Мен «Манчестер Юнайтед» бу хабарларга муносабат билдириши шарт деб ҳисобламайман. Мен раҳбарият ОАВ орқали тарқалаётган ва ўйлаб топилган гапларга эътибор қаратишини истамайман.

Биз – клубмиз. Мен бу хабарлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб, матбуотга ўз ёлғонларини кўпиртиришда ёрдам бермоқчи эмасман. Менинг фикримча буларнинг барчаси жанжал қўзғаш мақсадида қилинмоқда», – дейди ван Гаал RTL7 эфирида.

Top