Жаҳон | 17:04 / 28.02.2016
3241
1 дақиқада ўқилади

Руҳонийнинг тарафдорлари Эрондаги сайловларда барча ўринларни банд қилишди

Эронда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Теҳрондан парламент учун ажратилган барча 30 ўринни амалдаги президент Ҳасан Руҳонийнинг тарафдорлари банд қилишган. Консерваторларнинг етакчиларидан бири Ғулом Али Одил 31 ўринни эгаллади.


Таъкидлаш жоиз, Эронда демократик партиялар мавжуд эмас. У ерда парламент аъзолари фундаменталистлардан ва ислоҳотчилардан танлаб олинади. Парламентда 290 ўрин мавжуд бўлиб, улар учун беш мингдан ортиқ номзод курашади. Номзодлар тўрт йилга сайланади.
Бундан ташқари махсус эксперт ҳайъати мавжуд бўлиб унда 88та диний ходимлар ишлашади. Бу ҳайъат мамлакатда президент лавозимидан ҳам устун бўлган диний раҳнамони танлаш ҳуқуқига эга.