Иқтисодиёт | 15:59 / 02.03.2016
3342
1 дақиқада ўқилади

Deutsche Bank: Хитойдан 328 миллиард доллар ноқонуний чиқиб кетган

Deutsche Bank аналитикларининг таҳлилига кўра, 2015 йил август ойидан 2016 январь ойигача бўлган даврда Хитойдан 328 миллиард доллар ноқонуний олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкин.

Импорт ва экспорт тўғрисида ноаниқ маълумотлар тақдим этиш капитал назоратидан қочишда калит йўл ҳисобланади. Расмий банк статистикасига кўра, Хитой 2015 йилда импорт қилган маҳсулотлари учун 2,2 триллион доллар тўлаган, бироқ божхонада 1,7 триллион доллар ҳажмидаги импорт қайд этилган, холос.

Хитой бозори юань кучсизланишини кутаётганда, бу тафовут ошиб боради”, - изоҳлашди мутухассислар, хабар беради RNS.