Спорт | 14:12 / 04.03.2016
3145
1 дақиқада ўқилади
Луис Энрике: «Ҳозирги даражамизда бизни тўхтатиб қолиш жуда қийин иш»
Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 27 турида «Райо Вальекано»га қарши кечган учрашувдан (5:1) кейин ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Пенальти тепиш? Биз бу борада кўпроқ ишлашимиз керак, бироқ олдин ҳам айтганимдек бу каби кичик масалалар мени унчалик хавотирга солмайди.
Мавсумнинг энг яхши даври яқинлашмоқда. Биз қандай муваффақиятларга эришишга қодирлигимизни билиш учун яна бироз кутишимиз керак бўлади. Бундай даражада ўйнаётганимизда бизни тўхтатиш жуда қийин бўлади», дея гапириб ўтди Энрике.