Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:41 / 04.03.2016
3391
1 дақиқада ўқилади
Халқаро Олимпия қўмитаси 11 спортчига Олимпиададан олдин фуқароликни ўзгартиришга рухсат берди
Халқаро Олимпия қўмитаси Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган 2016 йилги Ёзги олимпиада арафасида 11 нафар спортчига янги давлат фуқаролигини олишга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда УНИАН хабар берган.
Бу атлетларнинг 5 нафари украиналиклар бўлиб, улар олимпиадада Туркия, Латвия, Аргентина ҳамда Россия (сёрфингчи Максим Оберемко ва бешкурашчи Анна Буряк) номидан иштирок этишади.
Бундан олдинроқ, Рио олимпиадасида қочқинлардан иборат терма жамоа ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш