Жаҳон | 13:07 / 06.03.2016
3964
1 дақиқада ўқилади

Фаластинлик жуфтлик тўйларига интернет орқали пул йиғмоқда

Фаластинлик Ҳаким Зегбур ва унинг суюклиси Таннани тўйлари учун интернет орқали ҳозиргача 33 минг дирҳам (9 минг доллар) миқдорида маблағ йиғишга муваффақ бўлди.

Бу тўйга нафақат фаластинликлар ёрдам қўлини чўзди, балки, америкаликлар, британияликлар ва иорданияликлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Муҳандислик касби эгаси Ҳаким ва унинг севгилиси компьютер мутахассиси Таннани аллақачон 9 минг доллар (33 минг дирҳам) йиғганлари ва тўйни бошлаш учун уларга яна 9 минг доллар кераклиги айтилмоқда.

“Мени бошқалар нима деб ўйлашлари қизиқтирмайди. Менинг бошқа чорам йўқ ва мен шунчаки орзуимдаги қизга уйланишни хоҳлайман, холос”, - деди Зегбур маҳаллий матбуот билан суҳбатда.

Ғазода 1,9 миллион одам истиқомат қилади ва у дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан биридир. Ишсизлик ва ночорликдан азият чекувчиларнинг сони ҳам бу ерда кўпчиликни ташкил этади.