12:12 / 12.03.2016
1614

Ажман полицияси сув тошқини бўлаётган водийдан одамларни қутқарди

Ажман шаҳри полицияси БААлик икки фуқаро ва 11 нафар осиёлик ишчиларни сув тошқини рўй бераётган жойдан қутқариб олишди.

Ажман полицияси раҳбари Шайх Султон ибн Абдуллоҳ Ал Нуаймининг сўзларига кўра, полиция Масфут водийсида қаттиқ ёғингарчиликдан ҳосил бўлган тошқиндан инсонларни қутқариб олиш учун улкан ҳаракатларни амалга оширди.

Бундан ташқари, полиция машиналарида қолиб кетган 16 нафар фуқарони ҳам қутқариб олишди. Кучли шамол ва ёмғир туфайли икки фуқаронинг машинасини сув оқизиб кетган. Полициянинг ўз вақтида ёрдам кўрсатгани туфайли улар омон қолишди. Шунингдек, полиция 11 нафар ишчиларни ҳам қутқариб олишган.

Ажман полиция раҳбарияти, шаҳар аҳлидан шу кунларда водийда машина хайдаётганда хавфсизлик чораларини амалга оширган ҳолда бошқаришликларини сўраб мурожаат қилди.

Top