Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:22 / 17.03.2016
1018
1 дақиқада ўқилади
Иорданияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида фаластинлик 16 нафар зиёратчи ҳалок бўлди
Иорданиянинг Маан шаҳри яқинида Маккага ҳаж зиёратини амалга ошириш учун йўл олган фаластинликлар автобуси ағдарилиб кетди. Натижада 16 киши ҳалок бўлган ва 34 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автобус ағдарилган. Унда жами 67 киши бўлган.
Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш