Жаҳон | 13:52 / 20.03.2016
1565
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Президенти Россия президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Ростов-Дондаги “Boing-737-800” йўловчи самолётининг ҳалокати муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур мактубда мамлакатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, самимий ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради.

Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар (55 киши) ва экипаж аъзолари (7 киши) ҳалок бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш