Нигерия – Миср ўйинида супераншлаг содир бўлди
Гап шундаки, Африка кубоги-2017 саралаш босқичи доирасида Нигерия ва Миср терма жамолари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда мухлислар стадионга сиғмай қолишди.
Хўш, мухлисларни миллий терма жамоа ўйинларига қандай қилиб кўпроқ жалб этиш мумкин? Нигерияда бу масала ечимини топишган кўринади. Жума куни ЖЧ-2018 саралаш босқичида ушбу мамлакатда бўлиб ўтган ўйинга 40 мингга яқин томошабин ташриф буюрган. Стадион сиғими 25 минг киши эканини ҳисобга оладиган бўлсак, бунга қандай эришилган? Ҳаммаси оддий.
Кадуна штати губернатори Насир ал-Руфай ўйин чипталарининг барчасини харид қилиб, стадионга кириш бепул деб эълон қилган холос. 24 март куни миллий терма жамоа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда губернатор футболчиларни муносиб мухлислик билан таъминлашга ваъда берган. Аммо, шунга қарамай, «Аҳмад Белло» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1-1 ҳисобида дуранг билан якунланди.