Жаҳон | 07:32 / 30.03.2016
1597
1 дақиқада ўқилади
Оқ уйда Эрдўған ва Обама учрашуви бўлиб ўтиши тасдиқланди
Оқ уйда АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви бўлиб ўтиши тасдиқланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Аввалроқ Эрдўған Вашингтонда 31 март-1 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича саммит доирасида Барак Обама билан учрашишини айтганди.
Бунгача The Wall Street Journal нашри Обама Эрдўған билан юзма-юз учрашувдан воз кечганини маълум қилганди.