Жаҳон | 15:08 / 05.04.2016
1524
1 дақиқада ўқилади

БААда дунёдаги энг узун "тарзанка" очилмоқда

Дунёдаги энг узун "тарзанка" Рас ал-Ҳайм амирлигидаги Жабал Жайс қишлоғида очилади.

Рас ал-Ҳайм сайёҳлик бошқармасининг маълум қилишича, канат йўлининг узунлиги 2,6 километрни ташкил этади. У апрель ойида иш бошлайди. Амирлик шу канат баҳонасида барча минтақалардаги экстремал-сайёҳлар эътиборини қаратишни режалаштирган.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирча энг узун "тарзанка" мақоми - ЖАРнинг Сан-Сити шаҳридаги канат аттракционига тегишли, унинг узунлиги 2 километр, "учиш" тезлиги эса соатига 120 километрни ташкил этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш