Жаҳон | 17:25 / 06.04.2016
2152
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда молия вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Татьяна Савельева Қозоғистон молия вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг твиттердаги саҳифаси орқали хабар берилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, Савельева бунгача вазирлик таркибидаги бюджетни режалаштириш департаментида ишлаган.

1 февраль куни Қозоғистон Молия вазирлигида вазир ўринбосари Лена Кармазина ўз лавозимидан озод этилганди.