22:23 / 19.04.2016
1303

Эрон яна бир марта баллистик ракеталар синовини ўтказди

Эрон 19 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 14:33да навбатдаги баллистик ракеталари учирди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларига асосланган ҳолда «Коммерсантъ» хабар тарқатган.

«Қурилма учирилганини радиолокацион аниқлаш воситалари ёрдамида олинган маълумотлар тасдиқлаб турибди», — дея таъкидлаган манбалар.

Нашр маълумотига кўра, ракеталар учирилиши Армавир ҳамда Орскдаги «Воронеж-ДМ» ва «Воронеж-М» радиолокация станциялари орқали пайқалган.

Қайд этилишича, россиялик мутахассислар айни вақтда ракеталар тури ҳамда уларнинг хусусиятларини ўрганишга ҳаракат қилишмоқда.

Top