Жаҳон | 20:27 / 20.04.2016
1549
1 дақиқада ўқилади

Жон Керри Саудия Арабистонига йўл олди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий билан учрашувдан кейин Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга йўл олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Керри Мисрдаги учрашувда мамлакат раҳбарияти билан икки томонлама алоқалар ҳамда Яқин Шарқдаги инқироз ва террорчилик гуруҳлари жангарилари билан курашиш масалаларини муҳокама қилди.

Керри Саудия Арабистонида АҚШ президенти Барак Обамага қўшилади. Обама Ар-Риёдда Форс кўрфази араб давлатлари кенгаши саммитида иштирок этади.

Аввалроқ Обама Саудия Арабистонига келгани маълум қилинганди.