Жаҳон | 20:41 / 23.04.2016
1166
1 дақиқада ўқилади

Францияда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

Франциянинг шимолидаги Эрве округидаги Нонанкур шаҳрида турар-жой биносида газ чиқиши оқибатида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди, деб хабар бермоқда BFMTV.

Уйда яшайдиган 30 киши эвакуация қилинган. Бир киши ҳанузгача вайроналар остида қолмоқда. Бир киши бедарак йўқолган.

Воқеа жойида 50 га яқин ўт ўчирувчи ишламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш