Жаҳон | 15:01 / 25.04.2016
1345
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузиядаги парламент сайловларидан кейин бу мамлакатга бориши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Грузиянинг собиқ президенти, ҳозирда Одесса вилояти губернатори ҳисобланадиган Махаил Саакашвили унинг собиқ партияси Грузиядаги парламент сайловларида ғолиб чиқишига ишонч билдирди. Шундан сўнг у мамлакатга ташриф буюриш ниятида. Бу ҳақда сиёсатчи “Рустави-2” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Саакашвилининг сўзларига кўра, у Грузияда бирор мансабни эгаллашни кўзламаяпти ва сайлов ғолибларига ислоҳотларни давом эттиришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Унинг фикрича, айни пайтда Грузияда асосан иккита сиёсий субъект – миллиардер Иванишвили ва унинг гуруҳи фаолият юритмоқда. Айнан улар ўртасида сиёсий кураш бўлиб ўтади.

Шу ўринда сиёсатчи Украинани бутунлай тарк этиш режаси йўқлигини билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш